Кореяда ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
Олам
−
31 Август 2019
5745Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълумот берди.
Унга кўра, 30 август куни Чунгнам провинциясида Ўзбекистон фуқароси Х.С. иш жойида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган.
Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда ўзбекистонликнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
LiveБарчаси