Кореяда тиқилинчда қурбон бўлган хорижликларнинг оилаларига товон пули тўлаш муҳокама қилинмоқда

Олам

image

Корея Республикаси ҳукумати ва Сеул мэрияси Итхэвон ҳудудидаги тиқилинч оқибатида ҳалок бўлган хорижликларнинг яқинларига товон пули тўлаш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 31 октябрь куни Россиянинг Жанубий Кореядаги элчихонасига таяниб, ТАСС мухбири хабар берди. 

“Улар (Жанубий Корея расмийлари – таҳр.) ҳозир бу масалани ҳал қилмоқда. Сеул мерияси вакиллари ҳалок бўлган хорижликларнинг оила аъзолари билан учрашиб, ушбу масалани муҳокама қилмоқда”, дейди элчихона консуллик бўлими бошлиғи Денис Абдрашиков. Унинг қўшимча қилишича, Жанубий Корея расмийлари ҳозирда кўрсатишга тайёр бўлган ёрдам миқдори ва шакли ҳақида қарор қабул қилмоқда. 

Итхэвонда Хэллоуин байрамини нишонлаш пайтида юз берган тиқилинч 154 кишининг ҳаётига зомин бўлди, улардан 26 нафари 14 мамлакатдан келган хорижликлар. Унда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан хабар берилишича, яна бир нафар ўзбекистонлик тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур вазият элчихона томонидан назоратга олинган, марҳумнинг жасадини мамлакатга олиб келиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси жойлашган тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг