Кореяда 7 соатда 65 км масофани босиб ўтган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Олам
−
23 Февраль
2407020 февраль куни Кёнгнамдаги Чангнеонг полиция бўлими талончиликда гумонланган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, гумондор 15 февраль куни соат 21:00 атрофида Чангнеонг-гун шаҳридаги уйга бостириб кириб, тахминан 70 ёшлардаги кореялик аёлни қурол билан қўрқитиб, 3 миллион вон пулини ўмарган.
У бу жиноятни амалга ошириш учун Даэгу шаҳридан Чангнеонггача бўлган 60-70 км масофани 7 соат давомида велосипедда босиб ўтган.
Жиноят содир этганидан сўнг, у Тегу шаҳрига велосипедда қайтишга ҳаракат қилган, бироқ чарчаб қолгани сабабли, танишини чақирган.
Полиция Ўзбекистон фуқаросини 20 февраль куни Даэгудаги Бук-гу шаҳридаги танишининг уйида ҳибсга олгани айтилмоқда. У содир этган жиноятини молиявий қийинчиликлар туфайли содир этгани билан оқламоқчи бўлган.
Аниқланишича, айбланувчи мамлакатга 2018 йилда тил ўрганиш визаси билан келган, бироқ муддати тугаганидан кейин ҳам ноқонуний равишда қолган.
Полиция воқеа тафсилотларини текширмоқда.
LiveБарчаси