Корея яриморолида вазият мураккаб – Юн Сок Ёль  

Олам

image
0:00
0:00
download

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Пхеньяннинг янги ядро синовларини ўтказишга тайёрланётгани ҳақидаги хорижий давлатлардан келаётган хабарлар туфайли Корея ярим оролидаги хавфсизлик ҳолатини “мураккаб” деб атади. Унинг сўзларини бугун, 11 май куни “Ёнҳап” агентлиги келтирган.
 
"Хавфсизлик билан боғлиқ вазият оғир. Хорижий давлатлар хавотирда, ядровий синовларни қайта бошлаш ҳақида гап кетмоқда. Шунинг учун вазиятни яқиндан кузатиб бориш ва унинг нафақат хавфсизликка, балки давлат ишлари билан боғлиқ бошқа соҳаларга ҳам таъсирини ўрганишингиз керак, деб ўйлайман", дейди Юн Сок Ёль ёрдамчиларига мурожаат қилиб.

Юн, шунингдек, мамлакат олдида турган бошқа муаммолар, масалан, инфляция ва товарлар нархининг ошиши, молиявий аҳвол ҳақида ҳам сўз очган. У мамлакат иқтисоди “ўта оғир” аҳволда экани ва инфляция энг катта муаммолигини қайд этган.

“Иқтисодиёт оғир аҳволда. Асосий муаммо – нархлар, оғир иқтисодий вазият, ҳатто, ҳокимият алмашганда ҳам бўшашишга имкон бермайди”, дейди Корея Республикаси раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, инфляция сабабларини ҳисобга олиш ва унга қарши чоралар ишлаб чиқиш зарур. 

Жанубий Кореяда апрель ойида истеъмол нархларининг ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизни ташкил этиб, 13 йиллик максимал даражага етди. Бунга Украинадаги вазият туфайли нефть нархининг ошиши катта таъсир кўрсатди.

Кеча, 10 май куни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Вашингтон КХДР яқин келажакда навбатдаги ядро синовини эълон қилиши эҳтимолидан хавотирда эканини айтди. Худди шундай эҳтимоллар Токио ва Сеулда ҳам бор. Аввалроқ Япония Мудофаа вазири Нобуо Киши ва Жанубий Корея разведкаси раҳбари Парк Жи Вон бу ҳақда гапирган эди.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Корея яримороли

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар