Копа Америка: Аргентина Уругвайни мағлуб этиб, Чилига етиб олди
Спорт
−
19 Июнь 2021
4060Бразилияда давом этаётган Копа Америка мусобақаси “А” гуруҳининг 2-тур учрашувлари ўтказилди. Кеча, 18 июль куни бўлиб ўтган беллашувларда Чили Боливияни, Аргентина эса, Уругвайни кичик ҳисобда мағлуб этди.
Куяба шаҳрида жойлашган “Арена Пантанал” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда Чили терма жамоаси гуруҳ аутсайдери Боливияни мағлубиятга учратди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Эдуардо Варгаснинг узатмасидан сўнг, Бен Брертон ҳисобни очди. Асосан чилилик футболчиларнинг ҳужумлари остида кечган учрашувда боливияликлар дарвозабони Карлос Лампа рақиб жамоанинг 10 та аниқ зарбасини қайтара олди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва Чили очколари сонини 4 тага етказиб олган ҳолда, гуруҳ пешқадамига айланди.
Бразилия шаҳридаги “Миллий” аренада турнир фаворитларидан бири Аргентина гуруҳдаги асосий рақибларидан бири Уругвай устидан минимал ҳисобда ғалабга эришди. Аргентиналиклар 13-дақиқага келиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Жамоа сардори Лионель Мессининг узатмасидан сўнг, Гвидо Родригес бош билан зарба йўллаб, ғалаба келтирувчи голни рақиб дарвозасига киритди. Шу тариқа учрашув якунланди ва Месси жамоадошлари 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда Чили билан бирга пешқадамлик қилишмоқда.
Эътиборли томони, Луис Суарес ва Эдинсон Кавани сингари футболчиларга эга Уругвай бутун ўйин давомида бирорта аниқ зарба бера олмади.
3-тур баҳслари 21 июль куни ўтказилади.
Ҳумоюн Орипов