Контенинг “тақачиси” 80 сонияда жамоасига ғалаба келтирди
Спорт
−
20 Январь 2022
3483Бугун, 20 январь куни Англия Премьер лигасининг 17-тур қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Тоттенхэм” “Лестер Сити”ни мағлуб этди – 3:2.
Ўйиннинг 24-дақиқасида “тулкилар” ҳужумчиси Патсон Дака ҳисобни очди. 38-дақиқада эса “шпорлар” етакчиси Харри Кейн Гарри Уинкснинг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида “Лестер” ярим ҳимоячиси Жеймс Меддисон яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 95-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилган “Тоттенхэм” ҳужумчиси Стивен Бергвейн гол урди – 2:2. Барча беллашувнинг дуранг натижа билан якунланишини кутаётган бир вақтда Бергвейн дубл қайд этиб, 80 сония ичида жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа Антонио Конте шогирдлари чемпионлик учун курашиш имкониятини сақлаб қолишди.
Учрашувни Жонатан Мосс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Маълумот учун, 19 ўйиндан сўнг “Тоттенхэм” 36 очко билан АПЛ турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. “Лестер” эса 10-поғонага жойлашган. Лестерликлар ҳисобида 25 очко бор. 22 учрашувдан сўнг мусобақада пешқадамлик қилаётган “Манчестер Сити” (56 очко) Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь