Конте Лондонга қайтди. Левининг “тақачилар”и АПЛни забт этмоқчи
Спорт
−
02 Ноябрь 2021
2992Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби Антонио Контени бош мураббий этиб тайинлади.
“Биз Антонио Контенинг бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилишдан мамнунмиз. Шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланди”, дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 ноябрь куни Нуну Эшпириту Санту бош мураббийликдан бўшатилгани эълон қилинган эди. Жамоа президенти Даниэль Леви Англия Премьер лигасининг 10-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндаги мағлубиятидан сўнг (0:3), шундай қарорга келган.
Конте жамоани 3-4 нафар янги ўйинчи билан кучайтириш истагини билдирганди. “Тақачилар” италиялик мутахассисга қишки трансферлар учун деярли 180 миллион евро маблағ ажратишга тайёр.
“Мен мураббийликка қайтганимдан ва яна бош қаҳрамонлардан бири бўлишни мақсад қилган АПЛ клубида иш бошлаганимдан жуда хурсандман. “Тоттенхэм” замонавий инфратузилма ва дунёдаги энг яхши стадионлардан бирига эга. Менга футболчилик фаолиятим ва мураббий сифатидаги иштиёқим, жамоа билан совринлар учун курашишни сабрсизлик билан кутяпман. Ўтган ёзда биз ҳамкорлик бўйича келиша олмагандик, чунки “Интер” даги фаолиятим эндигина якунланган эди, шунинг учун мен мураббийликка қайтишга шошилмагандим. Аммо менда яна имконият пайдо бўлди, мен ундан фойдаланишга қарор қилдим”, дейди Конте.
Маълумот учун, Конте “Челси” (Англия), “Интер” (Италия) ва “Ювентус” (Италия) клубларида фаолият юритган ва ушбу жамоалар билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.
LiveБарчаси