Конте “Интер”да. Спалеттининг истеъфоси тасдиқланди
Спорт
−
31 Май 2019
3488Охирги иш ўрни Лондоннинг “Челси” клуби бўлган 49 ёшли мураббий Антонио Конте расман Миланнинг “Интер” клубига бош мураббий этиб тайинланди.
Жамоа раҳбарияти италиялик мутахассис билан 3 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. У яқинда жамоадан кетган Лучано Спалеттининг ўрнини эгаллайди.
Маълумот учун, Антонио фаолияти давомида 3 марта Италия чемпиони бўлган. Шунингдек, у бир марта “Челси” билан Англия чемпионлигини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Конте бундан аввал “Сиене”, “Ареццо”, “Бари”, “Аталанта”, “Ювентус”, “Челси” ва Италия терма жамоаларини бошқарган.