Конституция фақат қоғозда эмас, амалда ҳам ўз исботини топиши муҳимдир – АҚШ элчиси

Жамият

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюм мамлакат халқини Конституция қабул қилинганининг 29 йиллиги билан табриклади.

“Ассалому алайкум, азиз дўстлар. 29 йил муқаддам демократияни жорий этиш йўлидаги илк қадам сифатида Ўзбекистон янги Конституцияни қабул қилган эди. Ҳар бир мамлакатда Конституция фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини кафолатловчи ҳужжат бўлиши керак”, дейди элчи Розенблюм.

Хорижлик дипломат Конституция фуқароларга хизмат қиладиган институтларга асос бўлиши кераклиги, асосийси, ҳужжат амалда ҳам ишлаши кераклигини урғулаган.

“Конституция чекланган ваколатларга эга бўлган бошқарув институтлари, яъни фуқаролар манфаатларини чинакам ифодалай оладиган институтлар фаолиятига замин яратиши лозим. Конституция фақат қоғозда эмас, балки амалда ҳам исботини топиши муҳимдир. 

Бугун гўзал мамлакатингиз ўз тарихининг янги саҳифасига ўтиш босқичида турибди. Президент Мирзиёев ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифа эканлигини таъкидлади. У шунингдек, халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак деган тамойилни илгари сурди. Ана шу тамойилларга амал қилинса, янги Ўзбекистонни барпо этишда муваффақият қозонишингизга шубҳам йўқ. Конституция куни муносабати билан Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига тинчлик соғлик ва фаровонлик тилайман”, дейди АҚШ элчиси.

Маълумот учун, Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Мамлакатнинг бош қомуси 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция Дэниел Розенблюм

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made