Конор кетди. Ҳабибнинг менежери эса асабийлашмоқда

Спорт 9208
image

Россиялик мутлақ жанглар (ММА) спортчиси Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг менежери Али Абдул Азиз ирландиялик Конор Макгрегорнинг карьерасини якунлаш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. У тегишли постни Twitter'даги ўз постида эълон қилди.

Агентнинг сўзларига кўра, Макгрегор америкалик Тони Фергюсон билан жангга чиқиши керак эди. "Сен ундан йиллар давомида яшириниб юрибсан", деди Абдул Азиз.

Унинг таъкидлашича, Конорнинг ишини Фергюсонни мағлубиятга учратган Жастин Гэтжи бажарди. "Энди сен босиб ўтириб, дунёдаги энг яхши икки жангчи қандай курашаётгани томоша қил", дея ўз фикрларини билдирган Абдул Азиз.

Эслатиб ўтамиз, мутлақ жанглар бўйича икки вазн тоифасида собиқ чемпион, ирландиялик Конор Макгрегор ўз фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 428
Рейтинг: 2.9
t
×