Конор Макгрегор учинчи бор спорт билан хайрлашди

Спорт 11661
image

Мутлақ жанглар бўйича икки вазн тоифасида собиқ чемпион, ирландиялик Конор Макгрегор ўз фаолиятини якунлади. У бу ҳақда Twitter’даги ўз саҳифасида эълон қилди.

"Мен жанг санъатини тарк этишга қарор қилдим. Ажойиб хотиралар учун раҳмат, ажойиб саёҳат бўлди", деб ёзган 31 ёшли спортчи.

У қолдирган эълонида онаси билан бирга тушган суратни илова қилган.

Макгрегор учинчи марта катта спорт билан хайрлашаётганини эълон қилиши. Илк бор 2016 йилда Twitter'да спортни тарк этиш ҳақида гапирган эди. Кейинги эълон 2019 йилнинг март ойида эълон қилинди, аммо кейинчалик ирландиялик яна қайтиб келди.

Конор Макгрегор ММАдаги фаолияти давомида 26 та жанг ўтказган. Шулардан 22 тасини ғалаба ва 4 тасини мағлубият билан якунланган.

Сўнгги бор ирландиялик Лас-Вегасда америкалик Дональд Серроне билан жанг ўтказиб, ғалаба қозонди. Жанг атиги 40 сония давом этди.

2018 йилнинг октябрь ойида Конор Макгрегор ва россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ўртасида жанг бўлиб ўтди. Унда Нурмуҳамедовнинг қўли баланд келган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 596
Рейтинг: 2.9
t
×