Конгода Эбола қурбонлари сони 500 нафардан ошди

Олам

image

Конго Демократик Республикасида (КДР) Эбола безгаги туфайли тасдиқланган ўлим ҳолатлари сони бир суткада 14 тага кўпайиб, 506 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Алоқа ва оммавий ахборот воситалари ишлари вазирлиги кундалик бюллетенда маълум қилди. 

Қайд этилишича, касалликни юқтирганлар сони 1 561 нафарни ташкил этмоқда (бир сутка олдингига қараганда 33 нафарга кўп). Ўлим кўрсаткичи – 32,4 фоиз.

Шифохоналар ва тиббий изоляторларда 628 нафар бемор кузатув остида турибди. Охирги 24 соат ичида Эбола билан касалланиш бўйича лабораторияда тасдиқланган 33 та янги ҳолат аниқланган. 253 киши бутунлай соғайган.

Мулоқотда бўлганларни кузатиб бориш кўрсаткичи 81,6 фоизга етган. Эбола билан касалланганлар билан жисмоний алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ киши изоляцияга олинган. Вируснинг инкубация даври 21 кунни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конго Демократик Республикасида Бундибугё штамми келтириб чиқарган Эбола вирусига қарши даволаш усулини синовдан ўтказиш бошлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг