Коньяда ахлат қутисидан чақалоқ топилди

Олам

image

Туркиянинг Конья шаҳрида ахлат идишидан янги туғилган чақалоқ топилди. Бу ҳақда маҳаллий “Yeni Konya” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, шаҳар марказидаги Узунҳарманлар туманида яшовчи аёл ахлат ташлаганида чақалоқ йиғисини эшитиб қолган ва қўшнилари ёрдами билан чақалоқни ахлат идишидан чиқариб олган.

“Улар яқинда туғилгани кўриниб турган, совуқдан титраётган қизалоқни адёлга ўраб иситди. Чақалоқ шаҳар шифохонасига ётқизилди”, дейилади хабарда.

Ҳозирда чақалоқнинг соғлиғи яхши экани маълум қилинган.

Қайд этилишича, полиция болани ахлат идишига ташлаган шахсни кўрган ҳеч кимни топа олмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчини аниқлаш учун кузатув камераларидан олинган маълумотларни таҳлил қилишга киришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қува туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида янги туғилган чақалоқ полисинтетик халтага солиниб, ерга ташлаб кетилган эди. Оқибатда чақалоқ вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия чақалоқ Конья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг