Комиловнинг собиқ ўринбосари яна ТИВга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Қайд этилишича, Ғайрат Ғаниевич Фозилов Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича вазир ўринбосари лавозимига тайинланган.  

Маълумот ўрнида, Ғайрат Фозилов 2017 йилгача Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2017 йилдан бугунгача Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида фаолият юритган. 

Шунингдек, у Франция ва Бельгиядаги дипломатик ваколатхоналарда ҳам фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойидан буён Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Асадов жорий йил март ойида Президент Администрацияси раисининг ўринбосари – Президент Матбуот котиби лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ тайинлов

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг