Комилов Уммон элчихонасидаги ҳамдардлик китобига қайд киритди
Жамият
−
13 Январь 2020
4294Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Уммон Султонлигининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.
“ТИВ раҳбари Ўзбекистон Ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳукмрон оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди ва Султон Қобус бин Саиднинг вафот этгани муносабати билан очилган Таъзия китобига қайд киритди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 январь куни Уммонни сўнгги 50 давомида бошқарган султон Қобус бин Саид 79 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Уммоннинг янги султони Ҳайсам бин Ториқ ал-Саид номига ҳамдардлик мактуби йўллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь