Шавкат Мирзиёев Уммон султонлигига таъзия билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 январь куни Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид номига Султон Қобус бин Саиднинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб, мактуб йўллади.

“Ул зот Султонлик тараққиёти ва равнақи, мамлакат халқининг фаровонлиги ва халқаро майдондаги ўрнини ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлида беқиёс саъй-ҳаракатларни амалга оширган ўз Ватанининг чинакам фидойи фарзанди ҳамда халқининг чексиз ҳурматига сазовор бўлган таниқли ва моҳир давлат арбоби эдилар”, дейилади ҳамдардлик номасида.

Эслатиб ўтамиз, Уммон султони Қобус бин Саид 79 ёшида вафот этди.

Қобус бин Саид Уммон тахтини 1970 йилда эгаллаганди. У 1970 йилда ўз отаси Саид бин Таймурни тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаган. Отаси мамлакатдан чиқиб кетиб, Буюк Британияга йўл олишга мажбур бўлган. Саид бин Таймур у ерда 1972 йилда вафот этган.

2015 йилда султонда саратон касаллиги аниқланди. Ўтган йил охирида унинг аҳволи яхшиланди ва қисқа вақт давомида султон даволаниш учун Бельгияга жўнаб кетди. Сўнгги бир неча кун ичида Уммон оммавий ахборот воситалари давлат раҳбарининг аҳволи барқарор эканлиги ҳақида хабар беришди.

Қобус бин Саиднинг ўз вориси йўқлиги сабабли Уммон Маданият ва миллий мерос вазири Ҳайсам бин Ториқ ал-Саид мамлакатнинг янги раҳбари бўлди. У Уммон Кенгашида қасамёд ҳам қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Уммон султонлиги

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг