Комилов нега Олий суд раислигидан кетгани маълум бўлди

Local

image

Ўзбекистон Олий суди раиси Козим Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг судьялар алмашинуви муносабати билан ўтказилган ўттизинчи ялпи мажлисида айтиб ўтилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козим Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган”, дейилади юқори палата Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Олий суд раиси Козим Комилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Президент унинг номзодини Конституциявий суд судьяси лавозимига кўрсатди. Олиу суд раиси этиб Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов сайланди.

Қайд этиш керакки, Комилов жорий йилнинг 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисида Олий суд раиси лавозимига қайта сайланган эди. Президент Шавкат Мирзиёев Комилов Козимжон Фозилович номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига навбатдаги муддатга сайлаш учун Сенатга тақдимнома киритганди. Ушбу тақдимнома сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланганди.

Маълумот ўрнида, Козимжон Комилов 2017 йилнинг май ойидан буён мамлакат Олий суди раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Олий суд раиси ҳар 5 йилда бир марта сайланади.


Tags

Rate Count

556

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends