Президент Козим Комилов номзодини бошқа лавозимга кўрсатди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Козимжон Фозилович Комилов номзодини таклиф этди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституциявий суднинг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди.

Президент кўрсатган номзодлар:

•    Жанагул Исмайловна Балкибаева;
•    Аскаржон Бойисович Гафуров;
•    Кароматжон Худайбергеновна Давлетова;
•    Рахат Аминбаевич Исмайлов;
•    Абдуманноб Кузиевич Рахимов;
•    Акмал Эргашевич Рахманов.

Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришадилар. 

Шунингдек, давлат раҳбари ўз тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди.

Аввалроқ Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Козимжон Фозилович Комилов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Президент маслаҳатчиси тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг