Комилов Москвада Туркманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Жамият
−
05 Апрель 2019
4923Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Москвага етиб борган Комилов кеча, 4 апрель куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этган ҳолда бу борадаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
2018 йилда ўзаро товар айланмаси ҳажми 302 млн АҚШ долларидан ошиб, аввалги йилнинг шу кўрсатгичига нисбатан деярли 70% кўпроқни ташкил этган.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби борасида фикр алмашиш чоғида Туркманистоннинг 2019 йилда МДҲга раислиги доирасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.