Шавкат Мирзиёев Туркманистонга борди

Local

−

image

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси эртага, 8 октябрь куни Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида, 9 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Тадбирлар доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends