Колонияларда маҳбуслар билан узоқ муддатли учрашувларга рухсат берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари узоқ муддатли учрашувларга рухсат берилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ИИВ ЖИЭББ дан хабар қилинди. 

Қайд этилишича, мамлакатда коронавирус пандемияси сабаб ўрнатилган карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиши муносабати билан ИИВ жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан учрашувларини ташкил этиш режалаштирилган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсиялари олинган.

Унда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳозирча ҳафтада бир маротаба, яъни шанба куни 24 соатлик узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилган.

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.

“Шу ўринда узоқ муддатли учрашув сўраб мурожаат қилганларнинг барчасига бир вақтнинг ўзида учрашув бериш имконияти мавжуд эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларни учрашувга кириш рўйхатини шакллантириш бўйича  долзарб алоқа тармоқлари ташкил этилди”, дейилади хабарда.

Фуқаролар ҳафтанинг иш кунлари соат 9:00дан 18:00гача мазкур долзарб алоқа тармоқлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

Боғланиш учун жазони ижро этиш колонияларининг долзарб алоқа рақамлари:

-    1-сон жазони ижро этиш колонияси – 365-220-70-02

-    2-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-00-82

-    3-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-10-61

-    4-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-224-77-81

-    5-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-555-23-65

-    6-сон жазони ижро этиш колонияси – 69-434-42-33

-    7-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-169-64-13

-    10-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-506-64-51

-    11-сон жазони ижро этиш колонияси – 78-770-37-34, 95-603-49-07

-    12-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-572-55-85

-    13-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-717-08-50

-    14-сон жазони ижро этиш колонияси – 99-842-41-24

-    17-сон жазони ижро этиш колонияси – 94-545-21-81

-    20-сон жазони ижро этиш колонияси – 65-522-22-10

-    21-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-975-85-65

-    22-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-202-38-52

-    23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона – 71-293-87-29

-    24-сон тарбия колонияси – 70-202-37-51

Ушбу долзарб алоқа рақамлари орқали боғланиш имконияти бўлмаган ҳолларда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг 71-291-69-75 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтмасдан муассасага ташриф буюрган фуқаролар учрашувга киритилмайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг