Коломбода ҳибсга олинган Россия самолёти озод қилинди – ОАВ

Олам

image

Бугун, 6 июнь куни Коломбо суди “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолётининг Шри-Ланкадан чиқиб кетишини тақиқловчи суд ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда “Newsfirst” ахборот портали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳукм Коломбо Олий хўжалик суди Бош прокурор томонидан берилган аризани кўриб чиққандан кейин бекор қилинган. Тақиқ эса олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, Коломбода Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолёти Шри-Ланкадан чиқиб кетиши тақиқланган эди. Лизинг компанияси талабига кўра, ҳаво кемаси ҳибсга олинганди. 

Самолётни ҳибсга олишни бекор қилиш бўйича суд мажлиси жорий йилнинг 8 июнига белгиланганди. Бекор қилинган рейснинг 200 га яқин йўловчиси эса меҳмонхонага жойлаштирилган эди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 19 май куни Буюк Британия Россиянинг “Аэрофлот”, “Россия” ва “Урал авиақатнови” авиакомпанияларини санкциялар рўйхатига киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аэрофлот самолёти

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг