Коломбода Россиянинг самолёти ҳибсга олинди
Олам
−
03 Июнь 2022 12006 1 дақиқа
Коломбо Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолёти Шри-Ланкадан чиқиб кетишини тақиқлади ва ҳаво кемасини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Кеча, 2 июнь куни Аэрофлот SU-289 рейсининг Коломбодан Москвага парвози Шри-Ланка авиация маъмурияти рухсати йўқлиги сабабли аввалига кечиктирилди, кейинчалик эса бекор қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, самолётни ҳибсга олишни бекор қилиш бўйича суд мажлиси жорий йилнинг 8 июнига белгиланган. Бекор қилинган рейс йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 май куни Буюк Британия Россиянинг “Аэрофлот”, “Россия” ва “Урал авиақатнови” авиакомпанияларини санкциялар рўйхатига киритганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь