Коллеж ва техникумларда бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар тасдиқланди

Жамият

image
Коллеж ва техникумларга кириш учун имтиҳон ўтказиш тартиби белгиланди north_east

Коллеж ва техникумларга кириш учун имтиҳон ўтказиш тартиби белгиланди

Профессионал таълим муассасаларида бериладиган давлат намунасидаги янги ҳужжатлар босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда ва тасдиқланмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги 734-сон қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарор билан:

•    Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи;

•    Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси;

•    Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи;

•    Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси тасдиқланди.

Муҳим: Профессионал таълим тўғрисидаги диплом ва сертификатларга ахборот технологияларни жорий этиш орқали индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти яратилади.

Диплом бланкаларига QR-код тизимини жорий этиш диплом ва сертификат ёзишда инсон омили таъсирини қисқартиради ва келгусида диплом ва сертификатнинг ҳақиқийлигини ушбу код орқали ҳар қандай шахс дастурдан фойдаланган ҳолда аниқлик киритиши мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

коллеж техникум

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made