Коллеж ва техникумларга кириш учун имтиҳон ўтказиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистондаги коллеж ва техникумларга қабул тест синовлари жорий йилнинг 20 ноябридан 30 ноябрга қадар (30 ноябрь куни ҳам) ўтказилади. бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёнида белгиланди.

Давлат комиссиясининг баёнига мувофиқ 128 та коллеж ва 50 та техникумга кириш истагида бўлган жами 200 минг нафардан ортиқ абитуриентга тест синови ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Тест синовлари катта сиғимли биноларда кунига икки сменада ўтказилади ва абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан 1 соат олдин келишлари талаб этилади.

Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга абитуриентлар паспорти ва рухсатномаси орқали киритилади.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари

Тест синовлари мутахассисликларга мос 2 та фандан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади. Тест топшириқлари сони ҳар бир фан бўйича 30 тадан, жами 60 тани ташкил этади.

Бунда, баллар қуйидагича белгиланади:

•    фан – 30 та савол. Ҳар бири учун 3.2 баллдан. Максимал балл – 96 балл.

•    фан – 30 та савол. Ҳар бири учун 3.1 баллдан. Максимал балл – 93 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт ажратилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом”нинг 2-иловасида “Профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни тест синовлари орқали қабул қилиш тартиби” белгилаб берилган хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

518

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг