Профессионал таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари белгиланди
Жамият
−
13 Ноябрь 2020
7474Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари асосида вазирликлар ва идоралар тизимидаги профессионал таълим муассасаларида ташкил этилади.
Профессионал таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига абитуриентларни қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича аниқланади.
Ҳужжатларни қабул қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
• касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш ҳар йили 1 июлдан 20 июлгача (шу куни ҳам);
• коллежлар ва техникумларга – ҳар йили 10 августдан 10 сентябргача (шу куни ҳам).
Касб-ҳунар мактабларига биринчи навбатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари қабул қилинади.
Имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган профессионал таълим муассасаларига ўқувчилар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссияси хулосаси ва йўлланмаси асосида (ҳар бир гуруҳга 15-20 нафар ўқувчи) қабул қилинади.
Қарорга кўра, профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
LiveБарчаси