Клопп коронавирусга қарши эмлашни қўллаб-қувватлади
Спорт
−
18 Декабрь 2021
1963“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп коронавирусга қарши эмлашни қўллаб-қувватлади.
“Ахлоқий нуқтаи назардан, бу ҳар бир инсон учун мажбурий бўлиши керак. Агар мен бирор нарса қилсам ва у атрофимдаги одамларга ёрдам берса, мен учун мажбурийдир. Аммо баъзи одамлар буни бошқача кўришлари аниқ. Ҳозир 54 ёшдаман ва сиз одамларни тўғри иш қилишига ишонтира олишингизга чин дилдан ишонаман, лекин бу вазиятда ишончим комил эмас. Англияда эмлаш ҳолати, масалан, Германияга қараганда анча яхши”, дейди Клопп “The Independent” нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “қизиллар” таркибида Виржил Ван Дейк, Фабиньо ва Кёртис Жонснинг коронавирусга қарши топширган тестлари мусбат натижа берган ва улар изоляцияга олинган.
Маълумот учун, Англия Премьер лигасининг 17-туридан ўрин олган учрашувда “Ливерпуль” “Ньюкасл”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ушбу ғалаба бош мураббий Юрген Клопп учун АПЛда 237 ўйинда қозонилган 150-ғалаба сифатида қайд этилди.