“Ливерпуль” АПЛда тарихий рекорд ўрнатди

Спорт

image

Англия Премьер лигасининг 17-туридан ўрин олган учрашувда “Ливерпуль” “Ньюкасл”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ушбу ғалаба мерсисайдликлар учун АПЛдаги 2000-ғалаба бўлди. Шу тариқа “қизиллар” тарихда бу кўрсаткичга эришган биринчи клуб бўлди. 

Бу кўрсаткич бўйича “Ливерпуль”га энг яқин клуб “Арсенал” бўлиб, лондонликлар 1927 марта ғалаба қозонган. “Эвертон” (1872), “Манчестер Юнайтед” (1857) ва “Астон Вилла” (1675) кучли бешликка якун ясаган.

Шунингдек, ушбу ғалаба бош мураббийи Юрген Клопп учун АПЛдаги 150-ғалаба бўлди ва ўзига хос рекорд ўрнатилди. 

Германиялик мутахассис бу кўрсаткичга клуб тарихидаги барча мураббийлардан тезроқ эришди. Бунинг учун унга 237 та ўйин керак бўлди. Шу тариқа Клопп 249-баҳсда 150 ғалабага эришган Кенни Далглишнинг рекордидан ўзиб кетди (2011 й). 

Маълумот учун, айни дамда “Ливерпуль” 17-ўйиндан сўнг 40 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам “Манчестер Сити”дан бир очко ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал Ливерпуль Клопп Далглиш

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг