Клопп Германияни бошқариши мумкин

Спорт

image

“Ливерпуль”нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, Клоппнинг ҳозирги “Red Bull” билан тузган шартномасида Германия терма жамоасини бошқариш имконияти пайдо бўлса, бир томонлама шартномани бекор қилиш ҳуқуқини берувчи махсус банд мавжуд.

Аввалроқ, журналист Фабрицио Романо ҳам Клопп имконият туғилган тақдирда ўз ватани терма жамоасини бошқаришга қизиқиш билдирганини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, амалдаги бош мураббий Юлиан Нагельсманннинг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Германия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Парагвай билан асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлганидан кейин мусобақани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидаги мағлубиятидан сўнг истеъфога чиқиш нияти йўқлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг