Клопп ҳавотирда. МЮнинг янги мураббийи маълум
Спорт
−
26 Ноябрь 2021
8122“Манчестер Юнайтед” истеъфога чиқарилган Оле Гуннер Сульшер ўрнига германиялик мутахассиси Ральф Рангникни бош мураббийликка таклиф қилади.
Бундан хабар топган “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп Рангникнинг “Қизил иблислар” мураббийлигига тайинланиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Англияга яхши мураббий келмоқда, афсуски, “Манчестер Юнайтед”га. У ҳақиқатан ҳам тажрибали мураббий ва иккита клубни юқори даражага кўтара олган – “Хоффенхайм” ва “Лейпциг”. У ҳар доим менежер бўлишни хоҳлаган. МЮ унга шу имкониятни тақдим этади. Очиғи, бу бошқа жамоалар учун яхши янгилик эмас.
Шунингдек, Клопп Рангник олдида турган қийинчиликларга тўхталиб ўтди:
“Аммо дунёдаги барча мураббийларга ўз жамоаларини тайёрлаш учун вақт керак бўлади. Ральф бунинг учун вақт йўқлигини тушуниб етган. АПЛда ҳар ҳафта марказий ўйинлар бўлади, бу эса вазиятни мураккаблаштиради. Рангник ҳақиқатан ҳам яхши инсон ва ажойиб мураббийдир. Англияга хуш келибсан”, дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Ральф Рангник МЮга вақтинчалик мураббийлик учун эмас, янги жамоа қуриш учун келишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь