Кличко бутун дунёни Россия ҳужумига қарши ёрдамга чақирди

Олам

image
Украинани ёлғиз қолдирган НАТО мудофаа режасини ишга туширмоқчи north_east

Украинани ёлғиз қолдирган НАТО мудофаа режасини ишга туширмоқчи

Оғир вазн тоифаси бўйича собиқ профессионал боксчи Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг эгизак укаси Владимир Кличко бутун дунёни Россия Украинага уюштираётган ҳужумни тўхтатишда яқиндан ёрдам беришга чақирди. Кличко ўз илтимосини “Al-Jazeera” телеканалига берган интервьюси чоғида маълум қилган.

Кличко, агар агрессия ҳозир тўхтатилмайдиган бўлса, у бутун дунёни қамраб олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. 

“Бу Европадаги уруш, агар, биз уни коллектив тарзда ҳозироқ тўхтатмасак…, Худо кўрсатмасин, у бутун дунёни эгаллайди”, дея таъкидлаган Кличко.

Владимир Кличко мард инсонлар ватан ҳимояси учун қўлига қурол олган бир пайтда, баъзилар мамлакатни тарк этаётганини танқид қилган.

“Шу йўл билан биз ҳаммамиз ўз ҳаёт йўлимизни ўзимиз танлаймиз”, деган Кличко.

Бундан ташқари, Владимир Кличко огоҳлантирмасдан уюштирилган ҳужум учун Россияни Фашист Германиясига таққослаган. 

“Охирги марта Киев аҳолиси 1941 йил тонг саҳар 4:00 да Фашистлар самалёти уюштирган ҳужум сабабли даҳшат ичида уйғонган эди. Бу сафар ҳам ҳудди шу нарса такрорланди, эрталаб соат 4:00 да Киевнинг 5 миллион аҳолиси, жумладан мен ҳам кучли портлаш овозидан уйғониб кетдим”, деган собиқ боксчи. 

Унга кўра, украинлар дунёдаги энг тинч халқ бўлса-да, аммо биринчи бўлиб Украинанинг қўшниси унга ҳужумни сабабсиз бошлаган.  

“Бунга тоқат қилиб бўлмайди. Бу Киев ва бутун Украина тарихидаги даҳшатли воқеа ўлароқ баҳоланади”, дея қўшимча қилган Кличко.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россиялик таниқли хонанда Валерий Меладзе ўзининг Instagram саҳифаси орқали урушни зудлик билан тўхтатишни талаб қилиб, видеомурожаат йўллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Кличко Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

890

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг