КХЛда оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Спорт
−
19 Октябрь 2021
3690Кеча, 18 октябрь куни Континентал хоккей лигасининг 20-туридан ўрин олган “Сочи” ва “Авангард” ўртасидаги баҳс оммавий муштлашув билан бошланди. Шайба ўйинга киритилиши биланоқ, хоккейчилар муштлашиб кетди ва натижада жанжалда иштирок этган 6 нафар ўйинчининг (“Сочи”дан Лайпон, Богдан Якимов ва Виктор Балдаев, “Авангард”дан Павел Дедунов, Никита Комаров ва Иля Каблуков) барчаси 5 дақиқа, яна бир хоккейчи эса 2 дақиқага майдондан четлатилди.
Учрашувнинг 7-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда, Дмитрий Колготин (“Сочи”) ва Ярослав Косов (“Авангард”) ҳам ўзаро жанжаллашди. Бу сафар Омск шаҳри жамоаси вакили жанжал келтириб чиқаргани учун 17 дақиқага мезбонлар ҳужумчиси Колготин эса 5 дақиқага майдондан четлатилди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда “Авангард” жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 22 тага етказиб олди, “Сочи”да ҳисобида эса 12 очко мавжуд.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023