КХДРнинг ахлат шарлари Президент қароргоҳигача етиб борди
Олам
−
24 Июль
5086Бугун, 24 июль куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлнинг Сеулдаги давлат идорасига Шимолий Корея томонидан юборилган 300 га яқин ахлат шарлари келиб тушди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Тахминан 250 га яқин шарлар асосан пойтахт Сеул ва яқин атрофдаги Кённгги провинциясининг шимолий ҳудудига қулаган. Президент хавфсизлик хизмати ҳаво шари таркибини ўрганиб чиққан ва унинг кимёвий, биологик ва радиациявий хавф туғдирмаслигини маълум қилган. Хавфсизлик хизмати Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси билан биргаликда вазиятни кузатишда давом этмоқда.
Шимолий Корея расмийлари шарларни учириш амалиётини расмий Сеулнинг овоз кучайтиргич кампаниясига, шунингдек, жанубий кореялик фаоллар томонидан Пхеньянга юборилган варақаларга қарши жавоб сифатида ўтказаётганини билдиради.
Маълумот учун, жорий йилнинг 21 июль куни ҳам КХДР Жанубий Корея билан чегарадан чиқинди шарларини учирганди. Расмийлар аҳолини ерга қулаган нарсаларга тегмасликка, шарларни кўрганда ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки ҳарбийларга хабар беришга чақирган. Май ойи охиридан бери Пхеньяндан 3000 дан ортиқ ахлат ташувчи шарлар учирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Жанубий Кореяга ахлат ва гўнг билан тўлдирилган 150 дан ортиқ шарни учиргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси