Шимолий Корея Жанубий Кореяга ахлат ва гўнг билан тўлдирилган 150 дан ортиқ шарларни учирди

Олам

image

Шимолий Корея 150 дан ортиқ шарларни чегара орқали Жанубий Кореяга юборди. Уларнинг ичида турли хил чиқиндилар – пластик бутилкалар, батареялар, пойабзал қисмлари ва ҳатто гўнг бор эди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб, "Yonhap" агентлиги хабар берди.

Ҳарбийларнинг маълум қилишича, ҳаво шарлари кеча, 28 май куни кечқурун учирилиши бошланган. Чегарани кесиб ўтгандан сўнг, объектлар бутун мамлакат бўйлаб турли жойларга тушиб, Жанубий Кёнсан провинциясининг жануби-шарқигача этиб борди. Тўплар батафсил таҳлил қилиш учун йиғиб олинди.

“Шимолий Кореянинг бу ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузади ва халқимиз хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. Биз КХДРни ўзининг ғайриинсоний ва қўпол ҳаракатларини зудлик билан тўхтатишга чақирамиз”, дея қўшимча қилди штаб.

Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бундай ҳолатлар учун хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш учун полиция ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди.

Қайд этиш жоизки, Шимолий Корея ҳукумати ўтган ҳафта Жанубий Кореянинг варақалар юборишига жавобан чегара ҳудудларига “қоғоз ва ахлат уюмларини ташлаш” режалари ҳақида огоҳлантирган.

Маълумот учун, 2023 йилда Шимолий Корея Жанубий Кореядан учирилган ҳаво шарларидан ташланган “варақалар ва бошқа нарсалар” коронавирус билан ифлосланганлигини, бу эса унинг республикада тарқалишига сабаб бўлганини даъво қилган эди. "Эркин Шимолий Корея учун курашчилар" ҳаракати варақалар тарқатиш учун масъул эди. Жанубий Кореянинг бирлашиш вазирлиги фаоллардан бундай қилмасликни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея ахлат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made