КХДР Жанубий Корея элчиларини қабул қилишни рад этди

Олам

image

Жанубий Корея КХДРга мамлакат етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралар олиб бориш учун махсус вакилларни юбориш имкониятини сўради, аммо рад жавобини олди. Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар бермоқда.

"Душманга қарши бизнинг жуда кучли қарши ҳужумимиздан ваҳимага тушган жанубий томон “Президент” Мун Чжэ Ин Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хавфсизлик дирекцияси бошлиғи Чон Ий Ён ва миллий разведка хизмати раҳбари Со Хунни бизнинг Давлат кенгаши раисининг (Ким Чен Ин - таҳр) олдига махсус вакил этиб жўнатди. Улар ташриф санаси яқин эканлигини айтишди, бироқ бизнинг томондан рад жавобини олди", дейилади КМТА ахборотида.

Агентлик маълумотларига кўра, Марказий Қўмитанинг ташвиқот бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ким Ё Чжон бундай "бемаъни таклифга" рози бўлишни "қатъиян тақиқлаган". Чунки бу Сеулнинг “ҳийла-найранги”дан бошқа нарса эмас, дейилади хабарда. Агентлик ҳисоботида таъкидланишича, Жанубий Кореянинг элчиларни юбориш ғоясига бошиданоқ розилик берилмаган. Чунки КХДРда коронавирус пандемиясига қарши "мисли кўрилмаган эпидемия чоралари" кўрилмоқда. Шунинг учун мамлакатга кириш тақиқланади.

Кеча, 16 июнь куни КХДРдаги Кэсон саноат комплекси ҳудудида жойлашган корейслараро алоқа идораси биносининг портлатиб юборилди.

КХДР расмийлари Шимолий Кореяга тарғибот варақаларини юборганига жавобан Жанубий Корея билан барча алоқа воситаларини тўхтатган эди.

Ушбу воқеаларга ўз муносабатини билдирар экан, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси ташвиқот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ким Е Чжо "агар Жанубий Корея расмийлари, бу вазиятнинг давом этишига имкон берса, бунинг жавобининг нархи юқори бўлади"деган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея КХДР

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг