КХДР Япон денгизига баллистик ракета учирди
Олам
−
06 Январь
1781Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Kyodo” хабар берди.
Қайд этилишича, ракета Япониянинг махсус иқтисодий зонаси ташқарисига – Япон денгизига қулаган. Ҳеч қандай зарар ҳақида хабар берилмаган. Япония соҳил хавфсизлик хизмати минтақадаги кемалардан ракета бўлаклари топилса, уларга яқинлашмаслик ва зудлик билан расмийларга мурожаат қилишни сўрамоқда.
Мамлакат Бош вазири Сигеру Исиба идорасида Пхеньяннинг ракета учиришига оид маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун штаби иш бошлаган. Исиба тегишли вазирлик ва идораларга маҳаллий аҳолига вазият ҳақида тезкор маълумот етказиш, минтақада кемачилик ва фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берган.
Маълумот учун, мазкур ракета учирилиши КХДРнинг 2025 йилдаги биринчиси бўлди. Пхеньян охирги марта ўтган йил 5 ноябрда ракета учирганди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 31 октябрь куни ҳам Жанубий Корея ва АҚШ Мудофаа бошлиқлари Шимолий Кореянинг Россияга қўшин киритганини биргаликда қоралаганидан бир неча соат ўтгач, Пхеньян Япон денгизи томон қитъалараро баллистик ракета учирганди.
LiveБарчаси