КХДР яна Жанубий Корея томон ахлат шарларини учирди
Олам
−
10 Август
3356Корея Халқ Демократик Республикаси яна Жанубий Корея томон ахлат тўпларини учирди. Бу ҳақда “Yonhap” нашри хабар берди.
“Шамол йўналиши ўзгариши билан тўплар Кёнгидо вилоятининг шимолий ҳудудларига қараб ҳаракатланиши эҳтимоли бор”, дейди Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси.
Жанубий Корея ҳарбийлари ватандошларига учиб келган ахлатларга яқинлашмасликни ва гувоҳлар дарҳол расмийларга хабар беришни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлнинг Сеулдаги давлат идорасига Шимолий Корея томонидан юборилган 300 га яқин ахлат шарлари келиб тушганди. Тахминан 250 га яқин шарлар асосан пойтахт Сеул ва яқин атрофдаги Кённгги провинциясининг шимолий ҳудудига қулаган. Президент хавфсизлик хизмати ҳаво шари таркибини ўрганиб чиққан ва унинг кимёвий, биологик ва радиациявий хавф туғдирмаслигини маълум қилган.
LiveБарчаси