Киев Россиянинг сулҳ ҳақидаги таклифини рад этади
Олам
−
06 Январь 2023
8327Россия Федерацияси қўшинлари Украина ҳудудини тарк этиши керак, шундан кейингина "вақтинчалик сулҳ" бошланади. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк айтиб ўтди.
У Россия томонидан эълон қилинган сулҳни “иккиюзламачилик” деб атади.
Унинг сўзларига кўра, Украина Россия каби хорижий ҳудудга ҳужум қилмайди ва тинч аҳолини ўлдирмайди.
“Украина ўз ҳудудида фақат ишғолчи армия аъзоларини йўқ қилади. Россия Федерацияси босиб олинган ҳудудларни тарк этиши керак – шундан кейингина у “вақтинчалик сулҳ”ни бошлайди. Иккиюзламачиликни ўзингга ишлат”, дейди Подоляк.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Даниловга кўра, Украина Россия билан “Рождество сулҳи” бўйича ҳеч қандай музокара олиб бормайди, рус қўшинлари Украина ҳудудини тарк этиши керак.
“Келинг, амалий тилда гаплашайлик. Ва улар бу сулҳни кимга таклиф қилмоқдалар? Ўзимизгами? Оддий ечим бор: улар чамадонларини олиб, ахлатларини олиб, Россияга кетишади. Нуқта. Улар билан музокаралар олиб борилмаяпти”, дейди Данилов.
Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг таъкидлашича, Украина ўз тупроғида ўзи тўғри деб билган ишни қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 24:00 га қадар Украинадаги барча ўзаро тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюрди. У Украинани ҳам Рождество байрамида ўт очишни тўхтатишга чақирган.
LiveБарчаси