Путиннинг кўнгли юмшади. У 36 соатлик ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 24:00 га қадар Украинадаги барча ўзаро тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюрди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати Россия раҳбарининг кўрсатмаларига таянган ҳолда маълум қилди. 

“Ҳазрати Патриарх Кириллнинг мурожаатини инобатга олиб, Россия Федерацияси Мудофаа вазирига 2023 йил 6 январь соат 12:00 дан 2023 йил 7 январь соат 24:00 га қадар Украинадаги томонлар ўртасидаги барча алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюраман”, дейилади ҳужжат матнида. 

Россия Федерацияси Президенти Украинани ҳам Рождество байрамида ўт очишни тўхтатишга чақирган. 

“Жанг ҳудудларида православликни тан олган кўплаб фуқаролар истиқомат қилаётганига асосланиб, биз Украина томонини ўт очишни тўхтатишни эълон қилишга ва уларга Рождество арафасида, шунингдек,  Масиҳнинг туғилган кунида қатнашиш имкониятини беришга чақирамиз”, дейилади кўрсатмада. 

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, буйруққа мувофиқ, қўшинларга 6 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 дан бошлаб Украинадаги томонлар ўртасидаги барча тўқнашув чизиғи бўйлаб 36 соат давомида ўт очишни тўхтатиш буюрилган. 

“Россия Федерацияси Президентининг топшириғига мувофиқ, Россия Федерацияси Мудофаа вазири жорий йилнинг 6 январь куни соат 12:00 дан бошлаб қўшинларга 36 соат давомида жорий йилнинг 7 январь соат 24:00 гача Украинадаги томонлар ўртасидаги ҳарбий алоқанинг бутун чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюрди”, дейилади баёнотда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг