Киев осмонида 20 та ракета уриб туширилди

Олам

image

Бугун, 6 июнга ўтар кечаси Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия қўшинлари Киевга учирган 20 та нишонни йўқ қилди. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия томони Х-101/555 типидаги қанотли ракеталар билан ҳужум қилган. Учиришлар анъанавий тарзда – Каспий денгизи минтақасидан Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолётларидан амалга оширилган. 

“Пойтахт атрофидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари томонидан душманнинг 20 дан ортиқ ҳаво нишонлари аниқланган ва йўқ қилинди! Ҳаммаси отиб ташланди. Бизнинг ҳаво мудофаамиз жангчилари ҳақиқий қаҳрамонлардир!”, дейди Сергей Попко. 

Унга кўра, Киевнинг Деснянский туманида ракета бўлакларининг қулаши оқибатида йўл қопламаси, электр узатиш линиялари шикастланган, дўкон ойналари қисман синган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Россия расмийлари ёки давлат матбуоти эса бу хабарларни тасдиқламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Украина Россия томонидан амалга оширилган тунги ҳужумларда Эронда ишлаб чиқарилган 36 та дроннинг барчасини уриб туширганини эълон қилганди. 26 майда эса Киев Россия томонидан учирилган 10 та ракета ва 20 дан ортиқ учувчисиз самолётларни уриб туширганини маълум қилди. 27 май куни Россия кучлари Британия томонидан Украинага етказиб берилган иккита узоқ масофали “Storm Shadow” қанотли ракеталарини тутиб олди. 28 майда эса Россия қўшинлари Эроннинг 54 та Shahed-136/131 учувчисиз самолётлари билан шимолий йўналишда – Брянск вилояти ва жанубий йўналишда – Краснодар ўлкасидан Украинага ҳужум қилди. 1 июнга ўтар кечаси Россия Қуролли Кучлари Киев шаҳрига ўнта “Искандер” ракетасини учирди. Уларнинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг