Китобнинг ҳайфсан олган собиқ ҳокими юқорироқ лавозимга кўтарилди

Жамият

image

Бугун, 14 май куни Алишер Исомиддинович Зокиров Қашқадарё вилоят ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

Энди у вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритади. 

Мазкур тайинловга қадар Алишер Зокиров Китоб тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У бу лавозимга 2019 йилнинг октябрь ойида тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Алишер Зокировга фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан охирги маротаба ҳайфсан берилган эди.

Маълумот учун, бугун Китоб тумани ҳокими этиб Ўктам Бердимуродович Пардаев тайинланди.

Аввалроқ, ҳайфсан олган Гурлан ҳокими юқорироқ лавозимга кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Китоб Алишер Зокиров

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг