Китобдаги хароба Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бошқа жойга кўчирилди
Жамият
−
04 Май 2021
4000Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари боша болалар уйига кўчирилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи 14-15 апрель кунлари Қашқадарё вилоятида ўрганиш ўтказган.
Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 65 нафар тарбияланувчиларни Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйига ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига тавсиялар берилган.
Ишчи гуруҳи тавсиясига асосан, жорий йил 2 май куни Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи 65 нафар тарбияланувчиларининг 10 нафари яқин қариндошлари оиласига, 55 нафари Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйига кўчирилди.
“Тарбияланувчиларни 4-сонли Меҳрибонлик уйи жамоаси юқори кайфиятда кутиб олди, тарбияланувчилар у ерда яратилган шароитлардан мамнун эканлигини билдиришди”, дейилади Сенат хабарида.
Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйида болалар аянчли ҳолда яшаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, болалар уйи директори ва омбор мудири лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, 5-Меҳрибонлик уйидаги вазият юзасидан вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, халқ таълими, молия, ИИБ, СЭО ва ЖСХ, бандлик бош бошқармалари масъулларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, муассасада яратилган шарт-шароитларни ўрганишни бошлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь