Китобдаги хароба Меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири “учди”

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйида болалар аянчли ҳолда яшаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйида 65 нафар (шундан қизлари 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафари чин етимларни ташкил этади.

Меҳрибонлик уйидаг ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Халқ таълим бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ҳолат юзасидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараган Меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ўз лавозимларидан озод этилган.

Бошқарманинг қўшимча қилишича, Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйи 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, мослаштирилган биноларда жойлашган, 125 ўринга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйида бўлиб, муассасада тиббиёт, стомотология, беморларни алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали  экани, болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун муассасада етарли шароитлар мавжуд эмаслиги, мебеллар эскиргани, соғлом овқатлантиришдаги камчиликлари, овқатланиш меъёрларига амал қилинмагани, санитария-гигиена талабларига риоя этилмагани каби камчиликларни аниқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳрибонлик уйи

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг