Эски мебеллар ва ҳидланган овқат. Китобдаги хароба болалар уйи...

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова болалар жуда ёмон шароитда яшаётгани сабабли Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш кераклигини таклиф қилди

Болалар омбудсмани жорий йилнинг 12-15 апрель кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарида бўлиб, мазкур меҳрибонлик уйида қуйидаги жиддий муаммоларни аниқлаган.

Ўрганиш куни муассасада 65 нафар (қизлар 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафарини чин етимлар ташкил этади.

“Тиббиёт хонаси, стомотолог хонаси, беморларнинг алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали бўлиб, заҳкаш. Болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун етарли шароитлар мавжуд эмас. Мебеллар эски”, дейилади хабарда.

Соғлом овқатлантириш ҳолатларини ўрганиш давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова тарбияланувчилар биринчи овқатни умуман емасдан чиққани, иккинчи овқатни ҳам деярли емаганликларига эътибор қаратган. Биринчи овқатга карам шўрваси қилинган бўлиб, у ўта ёғли ва ўзига хос ҳиди бўлган.

Болаларга тушликда шарбатлар берилмаган. Ҳолат юзасидан маҳсулотлар сифатини кўриш учун озиқ-овқат омборига ташриф буюрилганда маҳсулотлар сифати бўзилгани карам, редиска, картошка ва нокларнинг чириб қолгани, гўшт рангининг ўзгаргани, кўплаб ёғлари борлиги, гўшт маҳсулотларини тортиб кўриш сўралганда тарози йўқлиги, ошхонанинг санитария ҳолати яхши эмаслиги, идишлар етишмаслиги, болаларга алюмин кружкаларда чой берилаётгани, кружкаларнинг ушлашга “қулоқ”лари йўқлиги, бу эса болалар соғлиги учун хавфли экани ва бир қатор камчиликлар аниқланган.

Ҳолатни чуқур ўрганиш учун туман прокуратурасидан вакил чақирилган ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга мажбурий кўрсатмалар берилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳрибонлик уйи

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг