Кимдир нокаутга учрайди – Порье чемпионлик жанги ҳақида
Спорт
−
08 Декабрь 2021
12105UFC енгил вазн тоифасининг биринчи рақамли жангчиси Дастин Порье дивизион чемпиони Чарльз Оливейрага қарши жанг ҳақида фикр билдирди.
“Камар меники ва уни тортиб олишим лозим. Менимча, баҳс тўлиқ давом этмайди ва кимдир нокаутга учрайди. Иккимиз ҳам очколар бўйича ғалаба қозонишга ҳаракат қилмаймиз, буниси аниқ. Ҳозир енгил вазндаги энг зўрларимиз ва бу жанг ўзгача даражада бўлади”, дейди Дастин Порье.
Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье ва Чарльз Оливейра ўртасидаги чемпионлик жанги жорий йилнинг 11 декабрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, UFCнинг енгилмас собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангида Дастиннинг имкониятларини юқори баҳолаган эди. “Олмос” сўнгги марта Конор Макгрегорни, Оливейра эса Майкл Чендлерни техник нокаутга учратган.