Ким Чен Ин бирданига 20 кг вазн йўқотган. Унинг аҳволи қай даражада?

World

image
Ким Чен Иннинг кескин озиб кетиши сабаби айтилди north_east

Ким Чен Иннинг кескин озиб кетиши сабаби айтилди

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин деярли 20 кг вазн йўқотган, аммо унинг бошқарувига таъсир қиладиган соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар йўқ. Бу ҳақда Жанубий Корея депутати Ким Бен Ки разведка хизматлари билан маслаҳатлашганидан сўнг маълум қилган.  

“Агар унинг соғлиғида муаммолар бўлганда, Кимнинг саломатлиги учун масъул бўлган клиникага дори-дармонлар олиб келинаётгани тўғрисида белгилар бўлиши керак эди, аммо бундай ҳолат аниқланмади”, дея тушунтирган депутат. 

Шу билан бирга, депутат Шимолий Корея раҳбари ҳали ҳам “кўп соатлик учрашувлар” ўтказиб туришини ва унинг юришида ҳам ғайриоддий ҳолат йўқлигини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойининг бошларида Ким Чен Ин жамоатчилик олдида сўнгги бор кўринганидан буён сезиларли даражада озиб кетгани маълум бўлганди. 


Rate Count

219

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends