Ким Чен Иннинг кескин озиб кетиши сабаби айтилди
Олам
−
10 Июнь 2021
17465Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин вазнининг сезиларли даражада камайишига унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Москвадаги Узоқ Шарқ Институтининг Корея тадқиқотлари бўйича маркази илмий ходими Константин Асмолов таъкидлаган.
“Унда ирсий диабет мавжуд. Ким Чен Инда қандли диабет касаллигининг жуда оғир формаси эди ва у махсус поябзал кийишга мажбур бўлди. Бунга гипертония ва ишдаги стресс қўшилган: Ким мамлакат раҳбари вазифаларига жиддий муносабатда бўлиши билан одамда таассурот қолдиради”, деган эксперт.
Шунингдек, у Шимолий Корея раҳбарининг жамоатчиликдан вақтинча йўқ бўлиб кетиши унинг мажбуран ўтказиладиган тиббий кўриклари билан боғлиқлигини тушунтирган.
“Сиз унинг тахминан йилига бир марта уч ёки тўрт ҳафта давомида жамоатчиликдан йўқолиб қолишига эътибор беришингиз мумкин. Менинг тушунишимча, айнан шу ёз ойларида у тиббий кўрикдан ўтмоқда. Ўтган йили апрель ойида ҳам Ким бир муддат ғойиб бўлиб қолганида, ваҳима пайдо бўлганди ва унинг “ўлими” тўғрисида ёлғон миш-мишлар пайдо бўлганди”, деган Асмолов.
Аввалроқ, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жамоатчилик олдида сўнгги бор кўринганидан буён сезиларли даражада озиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь