Ким Чен Ин озиб кетгани маълум бўлди. Бу ташқи дунёга ташвиш деб баҳоланмоқда
Олам
−
09 Июнь 2021
19919Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жамоатчилик олдида сўнгги бор кўринганидан буён сезиларли даражада озган. Бу ҳақда “NK News” нашри хабар берган.
Ким Чен Ин бир ойга яқин жамоатчилик олдида кўринмаган ва унинг ҳозирги фотосуратларидан сезиш мумкинки, КХДР етакчисининг вазни сезиларли даражада камайган.
“Агар (тўсатдан вазн йўқотиш — таҳр.) соғлиғи билан боғлиқ бўлса, унга ворислик учун аллақачон парда ортида кураш кетаётган бўлиши мумкин ва бу беқарорлик ташқи дунё учун ҳам хавотирли”, деган Массачусетс Технология университети сиёсатшунослик доценти Випин Наранг.
Нарангнинг фикрига кўра, бошқа томондан Ким Чен Иннинг озиши унинг халқ орасида ўз машҳурлигини оширишга қадам бўлиши ҳам мумкин. Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган КХДР раҳбарининг билаги ва унинг соати акс этган фотосуратлар таққосланган. Уларга кўра, вақт ўтиши билан соат камари Ким Чен Иннинг билагига тобора қаттиқроқ тортилмоқда.
“КХДР етакчисининг вазни ўзгариши унинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги қатъий ва тўлиқ назоратини ўзгартирмайди”, дея хулоса қилган нашр.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин 4 июнь куни бир ой деганда биринчи марта оммага кўриниш бериб, Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий аппарати сиёсий бюроси йиғилишида иштирок этганди.