Ким Чен Ин генералиссимус унвонини олади

Олам

image

Жанубий Корея разведкаси маълумотига кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея ишчи партиясининг (КИП) январдаги қурултойида генералиссимус унвонини олади. Бу ҳақда махсус хизмат раҳбари ёпиқ мажлисда миллий парламент депутатларига ахборот берган, деб хабар берди “Asahi” газетаси.

Айни вақтда Ким Чен Ин маршал ҳарбий унвонига эга.

Унинг бобоси, КХДР асосчиси Ким Ир Сен (1915-1994) ва отаси Ким Чен Ир (1941-2011) ҳам генералиссимус бўлган.

Ёпиқ эшиклар ортидаги мажлисда Жанубий Корея разведкаси раҳбари депутатларга Ким Чен Иннинг синглиси, КИП маркази қўмитасининг ташкилий бўлими раҳбарининг биринчи ўринбосари Ким Ё Чжоннинг ҳам таъсири ўсиб бораётганини маълум қилган.

Махсус хизмат маълумотига кўра, Ким Ё Чжон КПИнинг 75 йиллиги муносабати билан 10 октябрь куни ўтказилган барча тадбирларга раҳбарлик қилган. Партиянинг январдаги қурултойида унинг ваколатлари янада кенгайтирилиши тахмин қилиняпти.

Генералииссимус – Россия империяси, Франция, Британия империяси, Муқаддас Рим империяси, Австрия империяси, СССР, Швеция, Испания, Мексика, Хитой, Япония, КХДР ва бошқа давлатларда олий ҳарбий унвон ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин КХДР

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг