Ким Чен Ин яна бир сув ости дронини синовдан ўтказди
Олам
−
08 Апрель 2023
5762Шимолий Кореяда яна бир ядровий қудратга эга сув ости дрони синовдан ўтказилди. Бу ҳақда давлат матбуотида хабар берилди.
Душман сувларида кутилмаган ҳужумларни амалга ошириш учун мўлжалланган янги Haeil-1 (корейсча “цунами” деган маънони англатади) сув ости дрони намойиш этилганидан бир ҳафта ўтиб, Ким Чен Ин Haeil-2 деб аталувчи янги дронни синовдан ўтказган.
Кўплаб таҳлилчилар Шимолий Корея сув ости кемаларини жойлаштиришга тайёр эканига шубҳа қилишига қарамасдан, Пхеньян сўнгги ҳафталарда кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказаётган АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши ўзининг турли хил қуролларини намойиш этишини билдирган.
Сўнгги синовлар 4-7 апрель кунлари бўлиб ўтган. Унда Haeil-2 дрони сув остида 1000 километр масофани босиб ўтган ва синов каллагини портлатган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Шимолий Корея радиоактив цунамини келтириб чиқара оладиган сув ости ядровий зарба берувчи дронни синовдан ўтказган эди. Шунингдек, Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳарбийларига ҳақиқий урушга тайёргарлик кўриш учун машқларни кучайтиришни буюрган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь